Apple ва Qualcomm яна судлашди: мағлуб 31 миллион долларлик жарима тўлайди!

  •   DiMaX
  •  668
  •  16.03.2019 17:42

Apple ва Qualcomm яна судлашди: мағлуб 31 миллион долларлик жарима тўлайди!

Qualcomm аризасига кўра судларда Apple мағлуб бўлиб, аввал Хитойда, кейин эса Германияда ҳам iPhone савдоси тўхтатилгани ҳақида ёзганмиз. Бироқ америкалик чипсоз бу билан ҳам тўхтаб қолгани йўқ.

ЎҚИНГ: Qualcomm’нинг «иштаҳаси очилди» – у энди iPhone XS, XS Max ва iPhone XR савдосини ҳам тўхтатмоқчи!

Купертинолик корпорация ҳамда Qualcomm компанияси орасидаги патент иши бўйича навбатдаги суд Сан-Диего шаҳрида бўлиб ўтди.

Суд хулосасига кўра, Apple ўзининг iPhone 7, iPhone 8 ҳамда iPhone X русумли қурилмаларида графикани қайта ишлаш ҳамда аккумулятор қувватини тежаш технологиясини қўллаб, бу билан Qualcomm патентини бузган.

Ҳакамлар айбдор томонга йирик миқдорда – 31,6 миллион АҚШ доллари ҳажмида жарима белгилашди. Аммо ҳукмда кейинги авлод – iPhone XS ва iPhone XR моделлари ҳақида сўз юритилмаган.

«Qualcomm ва бошқалар ихтиро қилган технологиялар Apple’нинг бозорга чиқишига ва тезда муваффақиятлар қозонишига асос бўлган», – дейди чипсоз компания вакили Дон Розенберг.

Суднинг мазкур ҳукми эълон қилингач, Qualcomm акциялари биржада 3,5 фоизга қимматлаган, деб ёзади Bloomberg.

ЎҚИНГ: Apple энг инновацион компаниялар рейтингида 1-дан 17-ўринга тушиб кетди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!