Apple ва Samsung: ниҳоят ярашишга қарор қилишди

  •   Saroy
  •  944
  •  28.06.2018 17:51

Apple ва Samsung: ниҳоят ярашишга қарор қилишди

Американинг Apple компанияси ва Жанубий Кореянинг Samsung фирмаси ўртасида узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган баҳс-мунозарага ниҳоят,  чек қўйиладиган бўлди. Apple компанияси Жанубий Корея гигантини  iPhone дизайнини кўчириб олганликда айблаб келарди.

 Reuters агентлигининг 27 июнда тарқатган хабарида айтилишича,  Американинг Калифорния штати судида ўзаро келишувга эришилган. Бироқ келишув шартлари ҳали ошкор этилганича йўқ.

Apple вакилларининг айтишича, ушбу тортишувдан мақсад фақат тавон пули олиш эмас, балки ундан ҳам жиддийроқ сабаблар бор. Samsung матбуот маркази ҳам келишув бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

ЎҚИНГ: Apple барча хоҳловчилар учун iOS 12’ни тақдим этди – уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин!

2018 йил май ойида Калифорния суди Америка компаниясининг ёнини олган эди. Ҳакамлар Жанубий Корея фирмаси  ўзининг смартфонларини ишлаб чиқаришда Apple’нинг учта патенти бўйича қонунни бузган, деган қарорга келишганди.   Бу телефондаги айлана бурчак,  иконка савати ва олд панелни ўраб турган “ободок”. Яна иккита қонун бузилиши қурилманинг технологик жиҳатлари билан боғлиқ.

Ўшанда, суд  Samsung фирмаси Apple’га 539 млн доллар тавон тўлаши  кераклиги ҳақда қарор чиқарганди. Бироқ 2015 йил  декабрда Жанубий Корея компанияси шундоғам, Apple’га 548 млн доллар тавон тўлаган эди. Ушбу маблағнинг 399 млн доллари Калифорния суди айблаган ушбу қонун бузилишлари туфайли Apple компанияси ҳисобига ўтказиб берилган. 2018 йил май ойига келиб Samsung фирмасининг амалда 140 млн доллар қарзи қолганди.

ЎҚИНГ: Samsung ва Huawei «дамини олаверсин», энг «серкамера» смартфонни бошқаси чиқаряпти! (+видео)

Компаниялар ўртасидаги тортишувлар  2011 йилдан бошланганди. Apple  Samsung’ни дизайн ва технология бўйича патент ҳуқуқини бузганликда айблади. Тавон пули ҳажми борасидаги тортишувлар АҚШ Олий судигача чиқиб борди. Ўшанда АҚШ Олий суди ҳайъати бир овоздан Жанубий Корея фирмаси смартфонлар сотувидан тушган жами даромадни тўлаши шарт эмас, чунки Samsung қурилмани бутунлигича кўчириб олмаган, балки дизайннинг айрим элементларини кўчирган, деган қарорга келишганди.

Apple ва Samsung — смартфонлар савдосида лидер компаниялар ҳисобланади. Масалан,  Америка компанияси 2017 йилда 215,8 млн дона смартфон сотган бўлса, унинг Жанубий Кореялик рақиби  317,7 млн дона смартфон сотган.

ЎҚИНГ: Galaxy A5 – «Малика»да энг кўп сотилаётган, ўрта нархдаги Samsung

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!