Apple вакцинацияга қаршилар танишувига мўлжалланган дастурни ўчириб ташлади

  •   DiMaX
  •  150
  •  03.08.2021 09:45

Apple вакцинацияга қаршилар танишувига мўлжалланган дастурни ўчириб ташлади

Apple компанияси App Store дўконидан вакцинациядан ўтмаганлар танишиши учун мўлжалланган Unjected мобил дастурини ўчириб ташлади. Unjected дастурчилари томонидан йўлланган хатда мобил дастур «ўз концепцияси ёки мавзуси доирасида коронавирус пандемиясига ноўрин муносабатда» эканлиги айтилади, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Блогерларга пул эвазига коронавирус вакцинасини ёмонлаш таклиф этилди

Таъкидланишича, Apple коронавирусга боғлиқ барча дастурларда манбаси ҳукумат ташкилотлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги нотижорий ташкилотлар ёки таълим муассалари бўлган ишончли маълумотларни тақдим этишни талаб қилмоқда.

Компания дастурчилар Unjected’ни «тиббий даҳлсизлик ва сўз эркинлиги тарафида бўлган фикрлилар учун» бирлашма деб атаган интервьюдан иқтибос келтирган.

Аввалроқ Google компанияси ҳам Unjected’нинг айрим фойдаланувчилари ёзишмаларига таяниб, дастур ёлғон маълумотларга қарши курашга етарлича эътибор қаратмаётганини қайд этганди. Гап вакциналар «биологик қурол», «генетик модификатор» ва «микрочип» деб аталган постлар ҳақида кетмоқда.

Google эса Unjected’ни Google Play’дан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилган ва дастурчилар ундан хабарларни олиб ташлашга мажбур бўлган. Unjected’ни 2021 йилнинг май ойида гавайилик икки аёл ишга туширган. Айни вақтда сервис 18 минг маротаба юклаб олинган.

ЎҚИНГ: Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.