Apple ваниҳоят ўзининг аралаш реаллик қурилмасини тақдим қилади

Apple ваниҳоят ўзининг аралаш реаллик қурилмасини тақдим қилади

Bloomberg'дан Марк Гурманнинг маълум қилишича (The Verge орқали), Apple ўзининг анчадан бери кутилаётган аралаш реаллик қурилмасини ваниҳоят шу ёзда, июн ойида бўлиб ўтадиган WWDC тадбирида тақдим қилади ва уни куздан бошлаб етказиб беришни бошлайди.

Маълум бўлишича, Apple аллақачон Reality Pro бренд номли қурилмани "кам сонли юқори даражадаги" ишлаб чиқарувчиларга кўрсатган. Бундан мақсад бўлажак қурилма учун учинчи томон иловаларини яратиш бўлган.

Таҳминан 3000 доллар туриши айтилаётган Apple қурилмаси xrOS операцион тизими билан ҳам виртуал реаллик, ҳам кенгайтирилган реаллик тажрибаларини бера олади. Шунингдек, қурилма логин ва тўловлар учун кўзнинг рангдор пардасини сканерлай олиши каби хусусиятлари ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган. Бироқ, "Apple ҳали қурилманинг ўзи, дастурий таъминоти, ҳамда, у билан боғлиқ хизматларида кўп муаммоларни ҳал қилиши керак ва бу компаниянинг бошқа лойиҳаларини секинлаштирмоқда", дейди Гурман.

ЎҚИНГ: iPhone мини ортидан Apple яна бир моделдан воз кечади