Apple Watch 6 ўз таннархидан неча баравар қимматга сотилаётганини биласизми?

  •   DiMaX
  •  601
  •  05.06.2021 17:09

Apple Watch 6 ўз таннархидан неча баравар қимматга сотилаётганини биласизми?

Counterpoint Research тадқиқот компанияси яқинда iPhone 12’лар қадоғидан аксессуарларни олиб қолиш билан Apple қанча пул тежаганини эълон қилган эди. Энди эса унинг экспертлари купертиноликларнинг Apple Watch 6 (ёки Apple Watch Series 6) смарт-соатининг таннархини ҳисоблаб чиқишди.

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг таннархини ҳисоблашди: Apple уни икки баравардан ошиқ нархда пуллаяпти!

Аввало таъкидлаб ўтсак: Apple Watch 6 смартвотчининг нархи АҚШнинг ўзида солиқларни ҳисобга олмаганда 400 доллардан бошланади. Хўш, ишлаб чиқарувчининг ўзига шу соатнинг тайёрланиши аслида қанчага тушяпти?

Counterpoint Research тадқиқоти якунларига кўра, олтинчи авлод ақлли соатнинг базавий модели Apple учун бор-йўғи 136 долларга айланар экан! Тағин нафақат соатнинг бутловчи қисмлари, балки уни териш харажатлари, синаш жараёни ва ҳатто дастурий таъминотни тайёрлашга кетган харажатлар ҳам ушбу суммага киритилган!

Apple Watch Series 6 бутловчи қисмлари орасида энг қиммати – ундаги Apple S6 процессори ҳамда хотира микросхемасидан иборат жамланма экан: у тахминан 37 доллар туради. Соатнинг корпуси ва дисплейи эса ҳар бири тахминан 18 долларга тушган.

Табиийки, 136 долларлик таннархга маркетинг, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари каби бошқа сарф-харажатлар киритилмаган.

ЎҚИНГ: 2020 йилги икки хил Apple Watch ҳам 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!