Apple Watch’дан уч карра арзон, 45 кун автоном ишлайдиган смарт-соат тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  2804
  •  06.02.2018 10:08

Apple Watch’дан уч карра арзон, 45 кун автоном ишлайдиган смарт-соат тақдим этилди

Тақиладиган гаджетлар орасида «ақлли» соатлар энг кенг тарқалганларидандир. Лекин бу қурилмаларнинг битта ноқулай томони бор – қуввати тез тугаб қолади. Худди смартфонлар каби, смарт-соатларни ҳам кунда-кунора қувватлаб туриш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei мобил алоқага мўлжалланган Watch 2 Pro'ни тақдим қилди

Кўплаб етакчи технологик компаниялар турли смарт-соатлар ишлаб чиқаради. Аммо куни кеча тақдим этилган Amazfit Bip «ақлли» соати уларни кўп томонлама ортда қолдирди. Жумладан, бу девайс батареясини битта тўлдирганда, қуввати нақ 45 кунга етишини айтишяпти!

Бунинг устига, Bip тўлақонли кўп функцияли гаджет ҳисобланади. Унинг диагонали 1,28 дюймга тенг сенсор дисплейи, юрак уришини кузатувчи оптик датчиги бор. Смарт-соатда жойлашувни кузатиш учун тўлақонли GPS модули ҳамда акселерометр ҳам мавжуд. Гаджет IP68 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган. У Android тизимидаги қурилмалар билан ҳам, iOS-девайслар билан ҳам синхронлашиб ишлай олади.

ЎҚИНГ: Apple қандай гаджетлар бозорида Xiaomi’дан олдинга ўтиб олди?

Шунча афзалликларга эга бўлишига қарамасдан, Amazfit Bip атиги 99 АҚШ долларига нархланган. Бу эса, Apple Watch сингари смарт-соатлардан деярли уч бараварга арзон, дегани, ахир! Манфий жиҳати эса бу соат учун иловалар дўкони йўқлигидир.

Қора рангдаги Amazfit Bip «ақлли» соатига ҳозирданоқ мана бу ҳавола орқали буюртма бериш мумкин. Март ойининг охирларига бориб бу қурилма қизил, яшил ва оқ рангларда ҳам сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Gear S4 смарт-соати Apple Watch’дан ҳар томонлама устун бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!