Apple Watch дизайнери 12 000 долларлик ғаройиб соат яратди

Apple Watch дизайнери 12 000 долларлик ғаройиб соат яратди

Apple дизайнерларидан бири бўлган Марк Ньюсон Apple Watch “ақлли соат”и ва бандининг ижодкорларидан бири сифатида танилган. Унинг вақт ўлчагич қурилмалар борасидаги тажрибалари шу билан якунлангани йўқ.

Тугаётган ҳафтада Ньюсон Hodinkee компанияси учун ишлаб чиққан инновацион қумли соат 12 000 доллар туриши маълум бўлди. Йўқ-йўқ, бу — вақтни орқага қайтарадиган соат эмас 🙂 Аммо оддий соат ҳам эмас.

Гап шундаки, Ньюсон қум соатнинг идишини ишлаб чиқариш учун жаҳоннинг энг донгдор истеъдодли шишасозларини тўплайди ва уларнинг олдига ақлбовар қилмас вазифани қўяди: 1 249 996 дона мис шарчаларни сиғдира оладиган 2 бўлмачали идиш ишлаб чиқариш. Шунингдек, бу мис зарралари юқори бўлмадан қуйи бўлмага роппа-роса 10 дақиқада тушиб бўлиши керак эди. Бу эса қум соат идишини яратаётганда 2 бўлма ўртасидаги туйнук диаметрининг микрометригача аниқ-тиниқ ҳисоблашни талаб этади. Ниҳоятда зўр меҳнатни талаб этадиган ишни уддалашга ҳар кимнинг ҳам ҳадди сиғмайди.

Марк Ньюсон мақсадига етди: «Мен энди буни 12 000 доллардан бир цент ҳам камига сотмайман», деди у илк илғор қум соатни қўлига олиб. Бу каби қурилмадан бор-йўғи 100 дона яратилган. Уни харид қилиш истаги туғилган бўлса, 6 минг долларни аввалдан тўлаб қўйишингиз керак бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.