Apple Watch: ҳаракат ва овоз орқали бошқаришда инновацион қурилма

Apple Watch: ҳаракат ва овоз орқали бошқаришда инновацион қурилма

Cенсорли тизим замонавий рақамли қурилмалардан фойдаланишда муҳим ўрин эгаллаган бир пайтда, Apple Watch ақлли соатини ўз фойдаланувчисининг хатти-ҳаракатлари ва овозига мувофиқ фаолият кўрсатадиган мосламага айлантириш борасида изланишлар олиб борилмоқда.

Мисол, соат нечалигини билиш истагида бўлган фойдаланувчи соатли билагини 90 градус юқорига кўтарса, соат унинг вақтни билмоқчи эканлигини англайди. Ёки қўлида иссиқ қаҳва идишини кўтарган ҳолатда кетаётган одам соатли билагига қарат “Ҳой, Сири, қўнғироқни амалга ошир!” деб топшириқ берса, шуни  ўзи кифоя. Айниқса, кинотеатр ёки театрда бугун қандай намойиш бўлиши ҳақида соатингиз ёрдамида жавоб олсангиз, айни муддао бўлса керак.

""

iOS қурилмалари учун махсус яратилган Siri – шахсий ёрдамчи ва савол-жавоб тизими ҳам телефонни чўнтакдан олмасдан туриб унинг имкониятларидан фойдаланишга, кундалик ишларни режалаштиришда ёрдам беради.

Сўнгги 6 ой мобайнида 2400 нафар Apple’нинг ақлли соатлари фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўров хулосалари соатларнинг фойдаланувчи интерфейсида ҳаракат ва овоз орқали бошқариш тизимининг мавжудлиги катта қулайлик эканлигини кўрсатмоқда.

Иштирокчиларнинг таъкидлашларича, Apple Watch учун iOS операцион тизими мутахассиси Kevin Holesh муаллифлигида яратилган Moment иловаси iPhone қурилмаларидан меъёрида фойдаланишни назорат қилишга ёрдам берар экан.

Сўров натижалари кўрсатишича, Apple Watch тақмайдиган смартфон эгалари ундан фойдаланадиганларга қараганда телефон аппаратидан 26 фоиз кўпроқ фойдаланишар эканлар.

Кўриниб турибдики, қурилмаларнинг овоз ва ҳаракат ёрдамида бошқарилиши фойдаланувчини телефонга ҳаддан ташқари боғланиб қолишининг олдини олади.

Респондентларнинг 90 фоизи смарт соатларнинг фаолияти такомиллашгани сайин чўнтакларидаги смартфонларга камроқ мурожаат қилишаётганини, қўнғироқ ва хабарларни бошқариш осонлашганини айтишган.

АҚШ Миллий хавфсизлик консуллиги тақдим қилган маълумотларда келтирилишича, ушбу давлатда қўл телефонидан фойдаланиш оқибатида 1.5 миллионта йўл траспорти ҳодисаси содир бўлар экан.

Apple аққли соатларига мўлжалланган ҳаракатли ёки овозли бошқариш тизими ёрдамида мазкур юқори кўрсаткични бир озга бўлса ҳам камайтиришга умид қилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!