Apple Watch керак эмас: Walabot гаджети ҳаммомда йиқилганларни ҳимоя қилади

  •   Saroy
  •  317
  •  25.10.2018 11:16

Apple Watch керак эмас: Walabot гаджети ҳаммомда йиқилганларни ҳимоя қилади

Одамлар ваннахонада ёки ҳаммомда тез-тез йиқилиб тушади, агар йиқилиш омадсиз кечса, киши қайтиб турмаслиги ҳам мумкин. Бундай вазиятларда тезкор ёрдам чақириш учун, яқинда Apple Watch қурилмасига инсоннинг йиқилишини аниқлайдиган ва ёрдамга чақирадиган функция қўшилган эди. Бироқ, ҳамма ҳам ақлли соатни тутавермайди, шу боис унинг муқобили сифатида алоҳида Walabot гаджети яратилди.

ЎҚИНГ: Apple’нинг янги гаджетлари: нарх, хусусият ва суратлари тақдимотдан бир ҳафта аввал чиқиб кетди

Ушбу қурилмани хонанинг деворига ўрнатса бўлади. У одамнинг ҳаракатини кузатиб бориш учун камера ишлатмайди,  шу боис гаджетни ваннахонага қўйса ҳам бўлади. Йиқилишни қайд этиш учун синсор кучсиз радиотўлқиндан фойдаланади. Тўлқин  масалан, пардадан ҳам ўтиши мумкин.

Одам йиқилгандан кейин узоқ вақт тура олмаса, гаджет буни тушинади ва ёрдамга чақира бошлайди, яъни ишончли кишига ёки тез ёрдамга қўнғироқ қилади. Болалар ёки кексалар ваннахонада  ёлғиз қолса, уларни шу йўл билан ҳимоя қилиш мумкин. Умуман олганда, гаджет бошқалар учун ҳам ортиқчалик қилмайди.

Бундай ҳимояни ўрнатишдан сизни фақат бир нарса тўхтатиш мумкин, у ҳам бўлса қурилманинг нархи. Битта Walabot сенсори 249 доллар туради.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 текинга тарқатилди: Apple гаджетларига қарши янгича маркетинг юришлар

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!