Apple Watch’ларда энди тугмача ҳам ўзгача бўлади!

  •   DiMaX
  •  771
  •  09.06.2018 15:47

Apple Watch’ларда энди тугмача ҳам ўзгача бўлади!

Купертинолик гигант ўз «ақлли» соатларининг бир неча авлодини тақдим этган бўлса-да, улар айтарли ўзгаргани йўқ. Янги платформа ҳамда модемли версиялар чиқа бошлаганини айтмаса, ҳаммаси ўша-ўша. Лекин Apple энди бу гаджетига жиддий ўзгартиришлар киритишга қарор қилган.

ЎҚИНГ: Apple Watch’лар бу йил жиддий ўзгаришга учрайди

Fastcompany нашрининг хабар беришича, энди Apple смарт-соатларининг ён қиррасидаги моддий тугма ўрнига сенсор тугмача қўлланади. Бу шунчаки сенсор бўлмасдан, балки худди смартфонлардаги каби Taptic Engine функциясига эга бўлади. Бунда Digital Crown ғилдиракчаси ўзгаришсиз қолади.

Моддий тугмачанинг сенсорлисига айнан қачон алмаштирилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу ё жорий йилдаги – навбатдаги Apple Watch’да, ё уларнинг 2019 йилги авлодида амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!