Apple Watch’нинг инсултни тўхтатиши исботланди

Apple Watch’нинг инсултни тўхтатиши исботланди

Сан-Францискодаги Калифорния университетида ўтказилган тадқиқотларга кўра, Apple Watch “ақлли” соатининг нонормал юрак уришини қайд этишдаги аниқлиги 97% ни ташкил қилар экан. Яъни, смартвоч эгасининг аҳволига ташхис қўйишда юқори аниқликка эга экан. Хавф остидаги юракнинг аҳволини аниқлашда Apple’нинг “осма компютери”нинг фаолияти халқаро миқёсда тан олинган Cardiogram иловаси билан таққосланди.

Тажриба жараёнида 6158 киши иштирок этган бўлса, уларнинг 200 нафари юрагидан шикояти бўлган қолгани соғлом одамлар бўлишган.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, Apple Watch эгасини юрак хуружидан аввалдан бохабар қилиб, зарур чораларни кўриш имконини беради ва инсултнинг олдини олади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!