Apple Watch Rolex`ни “тахт”дан туширди

Apple Watch Rolex`ни “тахт”дан туширди

Apple Watch “ақлли” соатлари қимматбаҳо брендларнинг дунё рейтингида машҳур Rolex`ни “тахт”дан мосиво қилди. Cult Of Mac`нинг хабар беришича, Apple Watch ҳозирда барча йўналишларда етакчиликни қўлга олган ақлли-соатдир.

Rolex ўз “ўрни”ни бўшатди

NetBase компанияси мутахассислари 2014 – 2015 йиллардаги ижтимоий тармоқларда ёзилган 700 миллиондан зиёд хабарни таҳлил қилиб, дунёнинг қиммат брендларининг янги рейтингини аниқлади. Cult Of Mac нашри муҳаррирининг айтишича, уларда NetBase`нинг 88 саҳифалик ҳисоботи бор. Ундаги “соатлар” бўлимида Apple Watch бу йўналиш бўйича “доимий қирол” Rolex`ни тахтдан маҳрум қилди.

Яна бир ҳайратланарли натижа шундаки, Apple Watch (нархи 10-17 минг доллар атрофидаги Edition версиялиси) дунё бўйлаб нуфузи ва нархи баланд бўлган Tag Heur, Richemont, Curren, Patek Phillippe қаторидан жой олган ягона “ақлли” соатдир.

Умумий рўйхатдаги ўрин қандай?

Машҳур қиммат брендларнинг умумий рейтингида Apple 4-ўринни қўлга киритди. Биринчи ўринни Chanel ифорлар бренди эгаллади. Apple смартфони 11-ўринда, Apple Watch эса 13-ўринда қайд этилди.

iPad планшетида нима гап?
Турли йилларда турли ўринларни эгаллаб келаётган iPad планшети бу сафар юқори поғанага кўтарила олмади. Cult Of Mac нашрининг ёзишича, NetBase рейтингида планшет 45-ўринни банд этган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.