Apple Watch Series 5 смарт-соати намойиш этилди: нарх ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  801
  •  11.09.2019 11:57

Apple Watch Series 5 смарт-соати намойиш этилди: нарх ва жиҳатлари

Купертинолик корпорация 10 сентябрдаги матбуот анжуманида тақдим этган гаджетлардан бири бешинчи авлод «ақлли» соати бўлди. Унинг ташқи қиёфаси олдинги версиясидан айтарли фарқ қилмайди, лекин «ички дунёси» анча бойиган.

ЎҚИНГ: Apple янги iPad ва янгиланган iPadOS’ни тақдим этди

Apple Watch Series 5 тақдимоти жараёнини ушбу смарт-соатларнинг кишилар соғлиғини сақлашга қўшган ҳиссаси, ҳатто ҳаётини сақлаб қолгани ҳақидаги воқеалар билан бошлади. Кейин эса гап «ақлли» соатдаги айнан саломатлик билан боғлиқ функцияларга урғу берган ҳолда давом эттирилди.

Купертиноликларнинг бешинчи авлод смарт-соатига янги функция қўшилган: хавфли вазиятларда у фавқулодда хизматлар рақамларига қўнғироқ қила олади. Лекин, чипсетидаги модем версиясидан келиб чиққан ҳолда, ушбу функция айрим мамлакатлардагина ишлайди.

ЎҚИНГ: Apple Watch яна бир «қаҳрамонлик» кўрсатди!

Ниҳоят, ушбу «ақлли» соат ҳам AlwaysOn Display функциясига эга бўлди – кўпчилик учун бу энг муҳим хусусиятдир. Афсуски, гаджетнинг автономлиги яхшиланмаган – Apple Watch Series 5 аккумуляторининг қуввати бир иш кунигагина етади.

Дизайнига келадиган бўлсак, янги тасмачаларни таъкидлаш мумкин. Apple Watch Series 5 модем мавжуд ёки йўқлигига қараб 500 ёки 400 доллардан сотилади. Унинг савдолари 20 сентябрдан бошланади; шу билан бирга Apple Watch Series 3 (харид қилиш) арзонлаштирилди – АҚШнинг ўзида уни энди атиги 200 долларга олиш мумкин. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли русумлардаги «ақлли» соатларни атиги 633 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди