Apple Watch учун янгиланган зарядка: USB Type-C тирқиши ҳам бор

  •   Saroy
  •  619
  •  22.10.2018 13:13

Apple Watch учун янгиланган зарядка: USB Type-C тирқиши ҳам бор

Apple компанияси ўзининг қурилмаларини USB Type-C  портига ўтказишда давом этмоқда ва  шу сабабли Apple Watch ақлли соатлари учун қувватлантириш қурилмасини янгилади.

Бу компаниянинг магнитли зарядкаси бўлиб, энди  USB Type-C билан. Уни замонавий  ана шундай портлари бор бўлган MacBook моделига ва бошқа ноутбукларга уласа ҳам бўлади. Эҳтимол, уларнинг қаторига iPad Pro планшетлари ҳам қўшилади. Уларнинг тақдимоти 30 октябрга мўлжалланмоқда.

ЎҚИНГ:iPhone Xs Max – энг янги, тезкор, катта ва… қиммат айфон билан батафсил танишамиз!

Тўғриси айтганда, зарядканинг узунлиги атиги 0,3 метр келади, гарчи эски версияларида бир метр ва икки метрлилари ҳам бўларди.

Янги аксессуарлари аллақачон Apple Store’да сотила бошлади. Нархи 29 доллар.

ЎҚИНГ:iPhone ва iPad симсиз қувватлагичга эга бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!