Apple Watch яна бир «қаҳрамонлик» кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  813
  •  06.08.2018 15:55

Apple Watch яна бир «қаҳрамонлик» кўрсатди!

Замонавий гаджетлар кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бунда кўпинча, ўз хасталигини умуман пайқамаган йишиларнинг касалликларини девайслар аниқлаб бераётганлиги ҳам аҳамиятли.

ЎҚИНГ: Тим Кукка мактуб: «Apple Watch мени бир ўлимдан сақлаб қолди!»

Шунга ўхшаш навбатдаги воқеа Австралияда, 24 яшар Майк Лав (Mike Love) ҳаётида содир бўлди. Apple Watch орқали кузатаётиб, у ўз юрагининг меъёрдагидан икки карра тез – дақиқасига 120-130 зарба билан ураётганини пайқаб қолди. Гарчи ўша пайтда ўзини ёмон ҳис этмаётган бўлса-да, йигит касалхонага мурожаат этди.

Текширувларда аниқланишича, Майкда туғма юрак нуқсони мавжуд бўлиб, буни шу пайтгача ўзи ҳам билмаган экан. Юрагида замонавий усулда жарроҳлик амалиёти ўтказишгач, йигит уч ҳафтадан сўнг кундалик турмуш тарзига қайтди.

Айни кунларда ўз уйида саломатлигини тиклаш билан машғул Майк Лавнинг таъкидлашича, агар Apple Watch ишлатмаганида, у ҳозир қабрда бўлишиям мумкин эди.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!