Apple Watch’даги янги функция 87 яшар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

  •   DiMaX
  •  831
  •  27.06.2019 12:51

Apple Watch’даги янги функция 87 яшар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Турли фитнес-трекерлар, «ақлли» соатлар кишиларни ўлимдан сақлаб қолиши, жиноятларни фош этишда ёрдам бериши, ҳаттоки худкушнинг айёрлигини унинг ўлимидан сўнг аниқлаб бериши каби ҳолатлар учрайди. Куни кеча АҚШнинг Мэн штатида юз берган воқеа ҳам эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Купертинолик корпорация смарт-соатининг сўнгги – Apple Watch Series 4 моделида «Йиқилишни аниқлаш» функцияси мавжуд. 87 яшар Дотти Уайт автоҳалокатга учраганида айни шу функция унинг ҳаётини асраб қолишга ёрдам берган.

Дўкондан уйига қайтаётган онахон аварияга учраганида, ўша вақтнинг ўзидаёқ телефондан фойдаланиш имкони бўлмаганди. Лекин унинг билагидаги Apple Watch соатининг «Йиқилишни аниқлаш» функцияси ишга тушиб кетган. Автомобил билан тўқнашувни у йиқилиш сифатида баҳолаб, қутқарув хизматига ҳамда эгасининг фарзандларига хабар берган.

ЎҚИНГ: Apple Watch’нинг инсултни тўхтатиши исботланди

«Соат менинг Флоридадаги ўғлимга, Массачусетс ва Мэндаги икки қизимга хабар юборибди, – дейди Уайт хоним. – Шу сабабли улар менга нимадир бўлгани ҳамда бу қаерда юз берганини билиб олишган».

Дотти Уайтнинг ўғли онасининг «ақлли» соатидан матнли хабар олгач, дарров синглисига қўнғироқ қилиб, маълумотларни берган, у эса тезда онасининг олдига етиб борган. Бир неча жойидан синиш жароҳати олган кампирни тезда касалхонага элтишган, у ўз ҳаётини шу фойдали девайс сақлаб қолганидан мамнун.

Айтиш керакки, худди мана шу Apple Watch Series 4 смарт-соатини Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Атиги 30 долларлик Lenovo Ego – ҳимояланган ва қуввати камида 20 кунга етувчи смарт-соат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!