Apple Watch’нинг оригинал функцияси қандай ишлашини секинлаштирилган видеода кўрамиз

  •   DiMaX
  •  754
  •  20.06.2020 16:41

Apple Watch’нинг оригинал функцияси қандай ишлашини секинлаштирилган видеода кўрамиз

Иккинчи авлодидан бошлаб Apple Watch смарт-соатларида ўзига хос янги функция пайдо бўлган – корпуснинг турли тирқишларига кирган сув томчилари ўзига хос усулда чиқариб ташланади. Бунинг қандай ишлашини қуйида «жонли» видеода томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Apple Watch’даги янги функция 87 яшар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

The Slow Mo Guys номли YouTube-канал юқори аниқликдги жиҳозлар ва профессионал видеокамералар билан қуролланиб олиб, Apple Watch’нинг ўз-ўзини сувдан тозалаш жараёнини секинлаштирилган видеода кўрсатишди. Бунинг учун блогерлардан бири дастлаб ушбу ақлли соатни тақиб олиб, ваннада чўмилиб чиқди. Кейин эса...

Гувоҳи бўлганингиздек, бу жараёнда Apple Watch динамиги паст частотали диапазонда пульсли товушлар тарқатади. Бу эса вибрация – титрашни келтириб чиқрди, натижада сув ёки бошқа суюқлик томчилари чиқиб кетади.

Турли фитнес-трекерлар, «ақлли» соатлар кишиларни ўлимдан сақлаб қолиши, жиноятларни фош этишда ёрдам бериши, ҳаттоки худкушнинг айёрлигини унинг ўлимидан сўнг аниқлаб бериши каби ҳолатлар учрайди.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!