Apple хакер ҳужумларига қаши ҳимоя чораларини кучайтирмоқчи

Apple хакер ҳужумларига қаши ҳимоя чораларини кучайтирмоқчи

Ҳафта бошида Apple хакер ҳужумлари бўлаётганини тасдиқлади. Унга кўра, App Store Хитой сервисига шикаст етказилиб, натижада ўнлаб иловалар зарар кўрган. Улар орасида WeChat мессенжери, Didi Chuxing такси чақириш хизмати ва CamCard карталарни сканерлаш сингари иловалар бор. Компания берган маълумотга кўра, хакерлар яширин вирусни иловага “юқтириш”нинг уддасидан чиққанлар.

Apple бундан хабар топгач, дарҳол Хитой App Store хизматини зарарланган иловадан тозалашга киришган. Зарар бартараф этилган бўлса-да, корпорация вирус билан курашни ҳали-вери тўхтатмоқчи эмас. Маркетинг бўйича вице-президент Филипп Шиллер Хитой нашри билан суҳбатда келгусида бундай хавфни бартараф этиш чоралари мавзусида батафсил тўхталди.

У биринчи навбатда Хитойлик дастурчи мутахассисларга XCode дастурий пакетларни бевосита мамлакатнинг ўзида жойлашган серверлардан юклаб олишни таклиф қилди. Дастурнинг зарурий қисмини асл манбадан юклаб, унда вирус йўқлигига ишонч ҳосил қилинади. Бундан ташқари Apple яқин кунларда 25 та энг оммалашган иловаларнинг янги версиясини тақдим қилади, фойдаланувчилар бу иловаларнинг эски версиясини ўчириб ташлаб хавфсиз янги версиясини юклаб олишлари мумкин. Хавфсизлик соҳаси бўйича мутахассислар профилактика мақсадларида бу ишларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!