Apple хасислиги учун маломатга қолди: «Айфон берса, асакаси кетармиди!?.»

  •   DiMaX
  •  1296
  •  25.01.2019 15:50

Apple хасислиги учун маломатга қолди: «Айфон берса, асакаси кетармиди!?.»

Купертинолик корпорация куни кеча бутун дунё бўйлаб iPhone эгалари учун фототанлов эълон қилган. Унда исталган русумдаги айфонда олинган чиройли суратни #ShotOniPhone ҳэштеги билан ижтимоий тармоқларда эълон қилганлар қатнашади.

ЎҚИНГ: iPhone’ингиз борми? Марҳамат – Apple танловида қатнашинг!

Ушбу танлов ғолибларининг суратлари муаллифининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтига ҳавола кўрсатилган ҳолда, бутун дунё бўйлаб реклама баннерларида қўлланади. Бор-йўғи шу, танловда ютганларга на пул мукофоти, на бошқа бирор турдаги рағбатлантириш кўзда тутилмаган.

Айни шу сабабли ҳам мазкур фототанловни кўпчилик танқид қилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги Apple ҳамжамиятларида, турли форумларда корпорацияни кўпчилик маломат қилмоқда. Ўзи атиги ўн нафаргина ғолиб бўлади, уларга лоақал биттадан соврин, масалан – янги русумдаги iPhone берса бўларди, дейишмоқда норози бўлганлар.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам борки, кўпчилик буни англаб етмаяпти, дейишмоқда мутахассислар. Агарда ютуқ сифатида қимматбаҳо совринлар ёки пул мукофоти қўйилса, бу танловга профессионал сураткашлар кўпроқ қатнашишарди. Табиийки, улар ҳаваскорлардан анча яхши суратга ола билишади; натижада оддий иштирокчилар четда қолиб кетарди. Apple эса мазкур танловида айнан оддий iPhone эгаларининг иштирокини таъминлаш учун шундай йўл тутган.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди: Apple кучли учликда, лекин етакчи бошқа!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.