Apple хавф туғилиши билан Хитойдан «жуфтакни ростлаш»га тайёргарлик кўриб қўйди

  •   DiMaX
  •  1173
  •  13.06.2019 13:57

Apple хавф туғилиши билан Хитойдан «жуфтакни ростлаш»га тайёргарлик кўриб қўйди

Купертинолик корпорациянинг смартфон, планшет ва бошқа кўплаб маҳсулотларини унинг асосий пудратчиси – Тайваннинг Foxconn (Hon Hai Precision Industry Co., Ltd.) компанияси териб беради. Унинг аксарият заводлари эса Хитойда жойлашган бўлиб, бу ҳолат бироз ташвишга сабаб бўлаётир.

ЎҚИНГ: Хитой ва АҚШнинг савдо жанги сабабли iPhone’лар бошқа мамлакатда тайёрланиши мумкин

Гап шундаки, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Хитой ўртасидаги савдо жанги жиддий тус олаётир – биргина Huawei билан боғлиқ санкциялар бунга яққол мисолдир. Агарда президент Дональд Трамп барибир «Осмон ости салтанати»да ишлаб чиқарилган товарлар учун қўшимча бож жорий этадиган бўлса, АҚШ бозорида Apple маҳсулотлари анчагина қимматлайди. Купертинолик гигант нима бўлганда ҳам бундан ютқазади – гаджетларини яна қимматлатса харидори камайиши мумкин, ўша нархда қолдирса – бож тўлови ўз гарданига тушади...

Шундай бир ташвишли вазиятда Foxconn раҳбарларидан бири купертинолик ҳамкорларини хотиржам қилувчи хабар айтди. Унга кўра, пудратчи iPhone ва iPad ишлаб чиқаришни Хитойдан ташқарига кўчира олади. Foxconn’нинг ишлаб чиқарувчи кучларидан чорак қисми «Осмон ости салтанати»дан ташқарида жойлашган. Улар эса АҚШ бозоридаги талабни қондирадиган ҳажмда Apple маҳсулотларини етказиб беришга қодир.

ЎҚИНГ: АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

Хабарга кўра, Apple ҳозирча ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни Хитойдан ташқарига кўчиришни сўрамаган. Бироқ шундай талаб бўлган тақдирда ҳам Foxconn уни бажаришга тайёр. Яъни, агарда Хитойда ишлаб чиқарилган товарлар учун АҚШда қўшимча бож жорий қилинса, бундан ютқазмаслик учун купертиноликлар ўз маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишини тезда бошқа мамлакатга кўчира оладилар.

Айтиб ўтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда купертинолик корпорациянинг икки моделдаги iPad’ини сотиб олиш, шунингдек, турли русумлардаги iPhone’ларини харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: iPhone’лар янада арзонлашди – Terashop.uz’даги нархлар билан танишинг! (2019 йил 1 июнь)