Apple хитойликларни iPhone’нинг энг муҳим функциясидан маҳрум этяпти

  •   DiMaX
  •  1370
  •  01.07.2019 15:15

Apple хитойликларни iPhone’нинг энг муҳим функциясидан маҳрум этяпти

Купертинолик корпорация бу йил кузда iPhone XI туркумидаги смартфонларини намойиш этиши кутилмоқда. Бироқ хитойликлар ушбу млагманлар ҳақидаги сизиб чиққан маълумотлардан фойдаланиб, уни ўзлари ясаб ҳам олишган...

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Apple’дан аввал хитойликлар iPhone XI ишлаб чиқаришди!

Умуман олганда, Хитой – катта ва ўта муҳим бозор бўлиб, унда ўрин олиш учун ҳатто Apple ҳам ўз принципларидан бироз чекинишга мажбур бўлади. Масалан, ўтган йили ҳам у айнан «Осмон ости салтанати» учун эксклюзив iPhone версиясини чиқарган.

Манбаларга кўра, купертинолик техногигант бу йил ҳам ушбу стратегиясини давом эттириши мумкин. Яъни, жорий йилда Хитой бозори учун махсус iPhone версияларини тақдим этишни кўзламоқда. Бошқа смартфонсозлар билан рақобатлашиш учун уларнинг нархлари пастроқ бўлади, аммо шунга яраша айрим қисқартиришлар билан чиқарилади. Масалан, муҳим функциялардан бири – фойдаланувчини юзидан таниб олувчи Face ID функцияси учун камералар тизими бўлмайди.

Агарда ушбу маълумотни тарқатган манбага ишонсак, хитойликлар шундоғам Face ID функциясидан деярли фойдаланишмайди. Демак, айни шу жиҳати олиб ташланган ва нисбатан арзонлаштирилган iPhone – улар учун айни муддао бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone: асл ва қалбаки маҳсулотни фарқлашга оид маслаҳатлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!