Apple хитойликларни салкам 30 мингта ўйин ва иловадан маҳрум этди

  •   DiMaX
  •  438
  •  04.08.2020 17:13

Apple хитойликларни салкам 30 мингта ўйин ва иловадан маҳрум этди

Купертинолик техногигант Хитойдаги фойдаланувчилар учун App Store дўконидан 29 800 та дастурий таъминотни ўчириб ташлади. Шундан 26 000 таси мобил ўйинлар, қолгани эса иловалар эди, дея хабар беради Qimai тадқиқот компанияси.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

Гап шундаки, Хитойда янги тартиб шунақа: мамлакатда ишлайдиган иловаларнинг ишлаб чиқувчилари ҳукуматдан тегишли лицензия олишлари керак бўлади. Иловалар дўконидан олиб ташланган дастурларнинг эса шунақа лицензияси бўлмаган.

Apple аввалроқ дастурчиларга лицензия олиш учун июннинг охиригача муҳлат берган эди. Ҳозиргача лицензия олиб улгурмаган ўйин ва иловалар энди App Store’дан олиб ташланяпти.

Июль ойининг биринчи ҳафтасидаёқ купертиноликлар 2500 дан ортиқ иловани каталогдан ўчириб юборишган. SensorTower тадқиқот компаниясининг маълум қилишича, уларнинг орасида Zynga ва Supercell компанияларининг маҳсулотлари ҳам бўлган.

Соҳадаги инсайдерларнинг сўзларига қараганда, Хитойда ички харидлари бўлган ўйинлар учун ҳукуматдан лицензия олиш жараёни анча мураккаб ва узоқ чўзилади. Шу боисдан йирик гигантлардан ташқари дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар бу борада кўп қийинчиликларга дуч келишади.

ЎҚИНГ: Трамп шарт қўйди: «TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишлари керак!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!