Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2472
  •  27.02.2020 16:24

Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

Купертинолик гигант ўз смартфонлари учун мобил операцион тизимнинг ўн тўртинчи авлодини тайёрламоқда. Apple’нинг аноним ходими аллақачон iOS 14 бета-версияли айфонни учинчи шахсларга сотган.

ЎҚИНГ: Қайси айфонлар iOS 14’гача, айпадлар iPadOS 14’гача янгиланади?

Сотувчи ва харидор ўзаро келишиб, ҳали чиқмаган прошивкали iPhone 11 Pro Max смартфонини икки биткоинга нархлашган. Мазкур маълумотни эълон қилган инсайдер Бен Гескин ҳам ушбу постини ўчириб ташлаган, лекин фойдаланувчиларда унинг скриншоти сақланиб қолган:

Бундан ташқари, айфонни сотган Apple ходимининг ҳам, харидорнинг ҳам кимлиги сир тутилмоқда.

ЎҚИНГ: Божхонада миллион долларлик контрабанда айфон ва бошқа Apple маҳсулотлари мусодара этилди

Шуниси ҳам борки, куни кеча 91Mobiles ресурси iOS 14 тизимидаги кўп вазифалилик функциясининг ишлаши «жонли» акс эттирилган қуйидаги эксклюзив видеони эълон қилган эди:

Шунга қараганда, янги прошивкали iPhone 11 Pro Max’ни айнан шу нашр ходимларидан кимдир сотиб олган бўлиши ҳам мумкин.

Купертиноликлар iOS 14 тизимини шу йил июннинг бошида бўлиб ўтадиган WWDC 2020 анжуманида расман намойиш этишади.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.