Apple «худди янгидек» iPhone 8 ва 8 Plus’ларни арзон сота бошлади

  •   DiMaX
  •  1465
  •  05.11.2018 16:23

Apple «худди янгидек» iPhone 8 ва 8 Plus’ларни арзон сота бошлади

Ўтган йили купертинолик компания ўзининг юбилей суперфлагмани билан бирга iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus моделларини ҳам тақдим қилган эди. Шундан бир йил ўтиб, Apple ушбу икки моделдаги смартфонининг «Расман қайта тикланган» версияларини сотувга чиқарди.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone: худди ўзи, аммо анча арзон!

Айни дамда бундай смартфонлар фақатгина АҚШда расмий савдога қўйилган, аммо кейинчалик улар бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам етказиб берила бошлайди.

«Худди янгидек» маркировкали iPhone 8 ва 8 Plus моделлари тилларанг, кул ранг ва кумушранг тусли корпусларда тақдим этилади. Уларнинг барчаси фақат бир хилдаги – доимий хотираси 64 гигабайтлик модификациядадир.

Қайта тикланган iPhone 8 учун 499 доллар нарх белгиланган, бу эса шу моделнинг янгисидан 100 долларга арзондир. iPhone 8 Plus’нинг қайта тиклангани ҳам янгисидан юз долларга арзон – 599 доллардан сотилмоқда.

Дарвоқе, янги деб сотилаётган айфоннинг ҳақиқатан ҳам яп-янги ёки қайта тикланган смартфон эканини аниқлай оласизми? Бунинг энг осон йўлини мана бу мақолада батафсил кўриб чиқинг.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-картали ва оддий iPhone’ларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 5 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.