Apple яна AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди – бу гал iPhone XS Max!

  •   DiMaX
  •  987
  •  25.09.2018 13:31

Apple яна AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди – бу гал iPhone XS Max!

Хабарингиз борки, Apple iPhone XS ҳамда XS Max флагманлари 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган якка кристалли A12 Bionic процессорига эга. Олти ядроли CPU ҳамда тўрт ядроли GPU’ни ўзида жамлаган ушбу чипсет смартфонларнинг юксак самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган.

ЎҚИНГ: iPhone XS флагмани AnTuTu’да шунчаки мўъжиза кўрсатди!

Яқиндагина AnTuTu бенчмаркидаги тестда купертинолик техногигантнинг iPhone XS флагмани 363 525 балл билан рекорд қўйган эди. Энди эса iPhone XS Max ундан ҳам ошиқ натижа кўрсатди – нақ 372 106 очко!

Айтиш керакки, AnTuTu бенчмаркида энг юқори натижани намоён этган Android-смартфон – Xiaomi Black Shark модели 292 887 балл олган. Ушбу ўйинбоп қурилма 10 нанометрлик Qualcomm Snapdragon 845 чипи базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Адолат юзасидан айтиб ўтиш керакки, 7 нанометрлик A12 Bionic процессорига эга флагманларнинг кучини худди шундай технологик жараён асосида тайёрланган чипли смартфонлар билан солиштириш тўғрироқ бўларди. Уларнинг биринчиси эса Kirin 980 процессорли Huawei Mate 20 Pro бўлиб, ҳали 16 октябрда расман тақдим этилади.

Дарвоқе, айни дамда дунё бозоридаги энг кучли смартфонлар – iPhone XS ва iPhone XS Max ҳам, Apple корпорациясининг бошқа смартфонлари ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда расмий кафолати билан савдога қўйилган. Мутлақ рекордчи флагманнинг тўлиқ тавсифи билан эса қуйидаги мақоламиз орқали танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone Xs Max – энг янги, тезкор, катта ва… қиммат айфон билан батафсил танишамиз!