Apple яна бир ҳамёнбоп маҳсулот устида ишламоқда

Apple яна бир ҳамёнбоп маҳсулот устида ишламоқда

Digitimes нашрининг хабар беришича, купертиноликлар AirPods Pro қулоқчинининг арзонроқ нарх тоифасидаги «Lite» версияси устида ишламоқда.Apple симсиз қулоқчини (TWS) нинг муваффақиятидан илҳомланган кўринади. Арзонроқ AirPods чиқарилиши билан симсиз наушниклар линейкасидаги маҳсулотлар сони нарх тоифасига кўра учтага етади. Янги версиядаги TWS нархи 159 долларлик AirPods 2 ва 249 долларлик AirPods Pro ўртасида бўлади.

Хабарда яна айтилишича, Тайваннинг Universal Scientific Industrial (USI) компанияси AirPods Pro Lite (аммо қулоқчин номи шундай бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмаган) нинг асосий таъминотчиси бўлади. Гаджетга SiP чипи ўрнатилади.

AirPods Pro'нинг арзонроқ талқини жорий йил ўрталарида тақдим қилиниши кутилаётир, аммо коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб режалар ўзгартирилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шундай қилиб, йил охирига қадар Apple'нинг AirPods савдоси умумий ҳисобда 40—50% га ошиши башорат қилинмоқда.

ЎҚИНГ: AirPods Pro тақдим қилинди. Янги аксессуарнинг оддий AirPods'дан фарқи нимада?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.