Apple яна бир поғона пастлади: жаҳоннинг янги II рақамли смартфонсози билан танишинг

Apple яна бир поғона пастлади: жаҳоннинг янги II рақамли смартфонсози билан танишинг

Маркетинг тадқиқотларини олиб борувчи  Counterpoint компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, Huawei охирги икки ойда смартфон ишлаб чиқаришда Apple'ни ортда қолдириб, жаҳоннинг 2 рақамли брендига айланди. Хитойлик ишлаб чиқарувчи Counterpoint'нинг натижаларини тасдиқлаган.

Изланишларда жаҳоннинг 40 мамлакатида сотиладиган 300 дан зиёд смартфон брендларининг савдо кўрсаткичлари ўрганилган. Унга кўра, жаҳоннинг пешқадам смартфонсози сифатида Samsung ўз ўрнида турибди.

Counterpoint'нинг таҳлил бўлими бошлиғи Питер Ричардсоннинг фикрича, сўнгги 3-4 йилда Huawei смартфон технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқаришга, шунингдек савдони кенгайтиришга катта сармоя ажратиши эвазига сифатли ва илғор мобил алоқа воситалари ишлаб чиқармоқда. Бу эса ўз навбатида савдо ҳажмини кўтармоқда.

Питер Ричардсоннинг сўзларига кўра, янги авлод iPhone қурилмаси тақдим қилингач, Apple рейтингдаги ўрнини яна мустаҳкамлаши мумкин. Huawei эса асосан Хитой, Европа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқда ўз бозорларига эга.

Қолаверса, Huawei яқинда эълон қилган  Kirin 970 чипи "сунъий идрок" технологиясига эга илк мобил процессор бўлиб, 8 ядродан иборат. Жиҳатларига кўра, бу чип айни пайтда етакчи бўлган Qualcomm Snapdragon 835'дан қолишмайди. Унга ёрдамчи сифатида 12 ядроли Mali-G72 MP12 янги авлод видео-картаси ҳам тайёрланган. Компания бу йил  Kirin 970 чипиига эга 40 миллион, жумладан Huawei Mate 10 ва Huawei Mate 10 Pro каби инновацион смартфонларни ишлаб чиқаришна режа қилмоқда. Бу эса унинг бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Шунингдек, Huawei, Oppo, Vivo ва Xiaomi брендлари ҳам илғор ва эҳтиёжга хос смартфон ишлаб чиқаришлари эвазига савдода барқарорликка эришмоқдалар ва тобора кўпроқ смартфон сотмоқдалар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!