Apple яна бир тақдимотини эълон қилди: унда нималарни кўрамиз?

  •   DiMaX
  •  504
  •  03.11.2020 11:00

Apple яна бир тақдимотини эълон қилди: унда нималарни кўрамиз?

Купертинолик корпорация бу йил кузнинг ўзида иккита йирик онлайн намойишини ўтказганидан хабарингиз бор. Энди эса Apple навбатдаги тақдимот тадбирини ҳам уюштираётганини расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi илк бор Apple’ни қувиб ўтиб, 3-рақамли смартфонсозга айланди!

Apple тарқатаётган қуйидаги таклифномага кўра, мазкур намойиш 10 ноябрь санасига (Тошкент вақти билан тунги соат 22:00 га) белгиланган.

Ушбу тадбирда кутилаётган асосий маҳсулот – ARM архитектураси асосида Apple’нинг ўзи тайёрлаган процессорли ноутбук бўлади. Катта эҳтимол билан, ўша куни биз янги MacBook Air моделларини ёки «қайта туғилган» 12 дюймлик MacBook’ни, балки янги iMac моноблок компьютерини кўрамиз.

Шунингдек, ноябрдаги тақдимотда тўлиқ ўлчамли AirPods Studio симсиз қулоқчини, AirTag (ёки AirTags) номли гео-брелок, «ўйинбоп» Apple TV телеприставкаси, Apple Glass тўлдирилган борлиқ кўзойнаги, AirPower симсиз қувватлаш станцияси ҳам намойиш этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Қойилмақом ақлли кўзойнак – Apple iGlass иккита чиройли видеороликда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!