Apple яна битта узоқ кутилган гаджетини тасдиқлади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1305
  •  04.04.2020 17:33

Apple яна битта узоқ кутилган гаджетини тасдиқлади! (+видео)

Купертинолик техногигант айрим гаджетларини анча кечиктириб тақдим этиб келмоқда. Масалан, мухлислар бир неча йилдан бери кутаётган iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) смартфони, нақ «қабрдан қайтаётган» AirPower симсиз қувватлагичи ҳалиям чиққани йўқ.

ЎҚИНГ: iPhone 11’лар учун «ҳомиладор» ғилофлар чиқди – нақ битта Redmi 8 нархида!

Шулар қаторида AirTag (ёки AirTags) номли гео-брелок, яъни Bluetooth-маёқча бўлиб, Мин-Чи Куо прогнозига кўра шу йилнинг биринчи ярмидаёқ Apple чиқарадиган 6 гаджет рўйхатига кирган. Куни кеча Apple ушбу сир тутиб келинаётган аксессуарини YouTube’даги расмий каналида тасодифан ошкор этиб қўйди.

Аниқроғи – корпорациянинг расмий каналида «Локатор» иловасининг имкониятларини намойиш этувчи видеолавҳа эълон қилган. Бироқ фойдаланувчилар унда ҳали тақдим этилмаган AirTags ҳақида эслатма борлигини сезиб қолишгач, Apple ўз хатосини пайқаган ва роликни YouTube’дан олиб ташлаган.

Шунга қарамасдан, айримлар бу лавҳани кўчириб олишга улгуришган экан, шулардан бирини кўрамиз:

Ушбу видеонинг бошидан 1 дақиқаю 50 сония ўтган жойидан бошлаб кўрсангиз, 1:52-дақиқасида мана бу акс этган:

Англаганингиздек, юқоридаги лавҳада «Локатор» иловасининг созламалар менюси кўрсатилган, унда янги опцияси – офлайн ҳолатда нарсаларни излаш ҳам акс этган. Бу функциянинг тавсифига кўра, iPhone’да ҳамда AirTags русумли Bluetooth-маёқчада ишлайди.

Офлайн ҳолатда буюмларни қидириш имконияти AirTags ичидаги ўта кенг полосали алоқа чипи – U1 ёрдамида амалга оширилади. Айтиш керакки, iPhone 11 туркуми смартфонларида ҳам бу чип қўлланган бўлиб, айфонда интернет ўчиқ бўлса ҳам уни топиш опциясига масъулдир.

Шу тариқа, AirTags тайёрланаётганини Apple ўзи билмаган ҳолда тасдиқлаб қўйди, аммо мазкур девайснинг намойиш вақти ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 – бўлажак хитни биринчи расмий суратда кўринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!