Apple яна учта моделдаги айфонини атайлаб секинлаштира бошлади

  •   DiMaX
  •  955
  •  02.11.2018 17:24

Apple яна учта моделдаги айфонини атайлаб секинлаштира бошлади

Купертинолик гигантнинг янги моделдаги смартфонлари савдосини жонлантириш мақсадида эски русумлардаги айфонларини секинлаштириши маълум бўлган. Ўтган йили шу бўйича харидорлари судлашган бўлса-да, Apple яна шу қилиғини қўймади ва рақибининг масхарасига сабаб бўлди.

ЎҚИНГ: Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

Энди маълум бўлишича, Apple куни кеча тақдим этилган iOS 12.1 операцион тизими билан яна эски моделлардаги iPhone’ларининг ишлашини секинлаштира бошлаган. Бу ҳақда унинг расмий сайтидаги қўллаб-қувватлаш саҳифасида қуйидагича ёзилган:

«iOS динамик тарзда самарадорликни бошқариб боради, бу билан iPhone кутилмаганда ўчиб қолишининг олдини олади ва унинг иш вақтини оширади».

Аввал бу функция iPhone 6, iPhone 6 Plus, iPhone 6s, iPhone 6s Plus, iPhone SE, iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus моделларида мавжуд эди. iOS 12.1 версияси чиқиши билан бултурги iPhone 8, iPhone 8 Plus ҳамда iPhone X русумли смартфонларда ҳам тизимнинг ишлаши секинлаштирила бошлаган.

ЎҚИНГ: Apple аккумуляторлар борасида ўз мижозларини боплаб келаётган экан!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!