Apple янги форматдаги WWDC 2020’ни эълон қилди: унда нималарни кўрамиз?

  •   DiMaX
  •  675
  •  06.05.2020 16:56

Apple янги форматдаги WWDC 2020’ни эълон қилди: унда нималарни кўрамиз?

Купертинолик корпорация дастурчиларга мўлжалланган Worldwide Developers Conference анжуманини эълон қилди. Мазкур тадбирларнинг ҳар йилгиларидан фарқли равишда, WWDC 2020 конференцияси онлайн форматда ўтказилади.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

WWDC 2020 тадбири 22 июнь – душанба куни очилади. Ўша сананинг ўзида Apple бир қатор янги маҳсулотларини намойиш қилади. Улар орасида операцион тизимларнинг янги талқинлари: iOS 14, iPadOS 14, macOS 10.16 ҳамда watchOS 7 бўлиши аниқ. Булардан ташқари, купертиноликлар янги гаджетлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтиши мумкин.

Дастурчилар учун WWDC 2020 конференциясининг ўзи бир ҳафта давом этади. Apple эълонига кўра, унда қатнашишни истаган барча дастурчиларга эшиклар очиқ – Apple Developer платформаси орқали ва онлайн тартибда, албатта. Одатда улар учун Worldwide Developers Conference анжумани пулли бўларди, бу йил эса коронавирус пандемияси туфайли илк бора бепул ўтказиляпти.

WWDC 2020 доирасида талаба-дастурчилар орасида Swift Student Challenge танлови ҳам кўзда тутилган. Корпорация дастурчиларга бу йилги конференцияда қатнашиш учун Apple Developer иловасини ўрнатиб олишни тавсия этмоқда.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 12’ларнинг нархлари айтилди: бошланғич модели iPhone 11’дан ҳам арзон!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!