Apple янги iPad ва MacBook Pro'ларни ортиқча дабдабаларсиз тақдим қилиши мумкин

Apple янги iPad ва MacBook Pro'ларни ортиқча дабдабаларсиз тақдим қилиши мумкин

Сентябрдаги янги iPhone'лар ва Watch'лар тақдимотидан кейин Apple одатда октябрда ҳам янги қурилмаларни тақдим қилиш учун тадбир ўтказади. Бироқ Bloomberg'дан Марк Гурманнинг хабар беришича, Apple бу йилнинг октябрида тақдимот ўтказмайди: компания янги маҳсулотларни шунчаки сотишни бошлайди.

Миш-мишлар қанчалик тўғри буниси номаълум, лекин Apple октябр ойида iPad 10 ва iPad Pro 2022 планшетларини, шу билан бирга, М2 чипи билан 14 ва 16 дюймли MacBook Pro ноутбукларини чиқариши кутилаётган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 15 смартфонлари портида муҳим ўзгариш бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.