Apple янги вариантдаги iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим қилди!

Apple янги вариантдаги iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим қилди!

Ҳар йилнинг баҳор фасли бошида Apple янги рангдаги iPhone'ни тақдим қилади ва кутилганидек, бу йилги ранг сариқ бўлиб чиқди.

Apple расман ўзининг iPhone 14 смартфонларининг сариқ рангдаги вариантини эълон қилди. Таъкидлаш жоизки, фақатгина iPhone 14 ва iPhone 14 Plus моделларигина ушбу рангда сотувга чиқарилади, Pro ва Pro Мах бундан мустасно.

Янги сариқ ранг бошланғич iPhone 14 моделлари аллақачон мавжуд бўлган қора, кўк, бинафша, оқ ва қизил ранглар қаторига қўшилади. Сариқ рангдаги iPhone охирги марта 2019 йилда, iPhone 11 сериясида тақдим қилган эди.

Янги рангдаги iPhone 14 смартфонлари билан биргаликда Apple баҳорий кайфият бахш этадиган янги Watch камарлари ва iPhone учун силикон кейсларни чиқарди.

Apple анча йиллардан бери март ойи бошида янги рангдаги iPhone чиқариб келади. Масалан, ўтган йил баҳорида биз iPhone 13 ва 13 Pro моделларини яшил, ундан аввал эса iPhone 12 ва iPhone 12 Mini моделларини оч бинафша рангларида кўрган эдик. Айтиш керакки, смартфонларнинг ранггидан бошқа ҳеч қандай хусусияти ўзгармайди.

Янги рангдаги iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларига келаётган жума, 10 мартдан бошлаб олдиндан буюртма беришингиз мумкин. Сотувлар эса 14 мартдан бошланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!