Apple’ча хасислик: iPhone қутисидан у нафақат қулоқчин, балки энг керакли яна бир аксессуарни ҳам олиб ташлаяпти!

  •   DiMaX
  •  3716
  •  26.06.2020 10:04

Apple’ча хасислик: iPhone қутисидан у нафақат қулоқчин, балки энг керакли яна бир аксессуарни ҳам олиб ташлаяпти!

Купертинолик корпорация кузда тақдим этиладиган iPhone 12’лар қадоғидан оддий – симли EarPods қулоқчинини олиб ташлаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин Apple’нинг зиқналиги ҳали бу билан ҳам тугамас экан...

ЎҚИНГ: РАСМАН: iOS 14’гача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди!

Apple смартфон жамланмасидан қулоқчинни олиб ташлаб, нафақат унинг таннархини пасайтириш, балки шу орқали AirPods савдосини оширишни ҳам кўзлаган. Энди эса Barclays банки таҳлилчилари iPhone 12 туркумидаги смартфонлар борсида ўз прогнозларини эълон қилишди. Уларнинг маълум қилишича, ўн иккинчи авлод айфонлар қутисида энди оддийгина қувватлаш ускунаси – зарядник ҳам бўлмайди!

Бир томондан қараганда, аввалдан бирор русумдаги iPhone ишлатаётган харидорларда уларнинг зарядлагичлари бор ва янгисига ҳожат йўқ. Шу сабабли iPhone 12 қадоғига қувватлагич қўшмасдан, унинг таннархини ва якуний баҳосини бироз пасайтириш ўринлидек кўринади. Лекин биринчи марта айфон сотиб оладиганлар-чи? Ва умуман, қутисида зарядниги бўлмаса, смартфон жамлнмсини тўлиқ деб ҳисоблаш қанчалик тўғри!?

Ҳозирча бу – таҳлилчиларнинг тахмини, холос: ишончли инсайдерлар ҳали бу борада фикр билдиришмаган. Apple’нинг ўзи-ку янги маҳсулотлари ҳақида тақдимотгача бирор маълумот бермасликка одатланган.

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!