Apple’дан аввал уникал iPhone 12 Pro’ларни тақдим этишди – донаси 4990 доллардан 5450 долларгача! (+видео)

  •   DiMaX
  •  694
  •  10.08.2020 16:16

Apple’дан аввал уникал iPhone 12 Pro’ларни тақдим этишди – донаси 4990 доллардан 5450 долларгача! (+видео)

iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг бу йил кечроқ чиқишини Apple расман тан олган. Илғор технологик маҳсулотларнинг люкс-версияларини ишлаб чиқувчи Caviar бренди эса аллақачон уларнинг эксклюзив версияларини таклиф этмоқда!

ЎҚИНГ: Apple тақдим этиб улгурмаган iPhone 12’ларни аллақачон Caviar сотяпти – биттаси $24 540 гача нархда!

Caviar компанияси энди Илон Маск ҳамда унинг SpaceX лойиҳасига бағишланган iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини намойиш қилди. «Musk be on Mars» деб номланувчи ушбу серия девайслари чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади.

iPhone 12 Pro Musk be on Mars смартфонларининг орқа панелида мазкур серия номидан ташқари, тадбиркорнинг тўлиқ исми ва имзоси туширилган. Caviar бу смартфонларнинг ҳар бир донаси орқа панелига ҳақиқий Dragon фазо кемасининг парчасини ҳам қадаган!

Шунингдек, айфонлар орқа панелида SpaceX Dragon ракетасининг парвози бўртма расм тарзида акс эттирилган:

iPhone 12 Pro Musk be on Mars корпуси титандан ишланган, рельефлар эса металлга лазерли гравировка усулида туширилган. Смартфонлардан атиги 19 дона ишлаб чиқарилади ва улардан ҳар бирига ўзининг бетакрор рақами берилади.

ЎҚИНГ: ЎҚИНГ: Марсга парвоз сари илк қадам: SpaceX икки фазогирни учирди!

iPhone 12 Pro Musk be on Mars моделининг 128 гигабайтлик доимий хотирали варианти 4990 доллар туради. Мазкур сериядаги iPhone 12 Pro Max нархи эса 5450 долларга баҳоланган.

Қуйида мазкур туркумга бағишлаб тайёрланган видеолавҳани кўрамиз:

Роликда кўрганингиздек, Caviar компанияси яна шу мавзудаги Nike Air Force 1 кроссовкасини ҳам тақдим этган. Марс ҳаваскорлари ва Маск мухлислари унинг бир жуфтини 1380 долларга олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Путин «Россиялик Илон Маск»ни эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!