Apple’ни калака қилган Xiaomi’нинг ўзи энди смартфон қадоғини ихчамлаштиряпти!

  •   DiMaX
  •  1822
  •  21.10.2020 14:09

Apple’ни калака қилган Xiaomi’нинг ўзи энди смартфон қадоғини ихчамлаштиряпти!

Эсингизда бўлса, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Кейинчалик улар сафига OnePlus ҳам қўшилиб, купертиноликларни калака қилган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Буни қарангки, купертиноликларнинг устидан биринчи бўлиб кулган Xiaomi энди ўзи ҳам смартфонларининг қутисида айрим қисқартиришларни амалга оширмоқчи! Компания бу ҳақда ўзининг расмий Twitter-аккаунтида эълон қилган.

«Биз Atlantic Blue рангидаги #Mi10TLite қутисини очиб кўрдик – 😎. Унда сиз керакли нарсаларнинг барини оласиз, фақат пластик чиқиндилар сони камроқ бўлади. Европадан бошлаб, биз пластик қолдиқлар сонини тахминан 60% га қисқартиришга ҳаракат қиламиз», – дейилади твитда.

Таъкидлаш керакки, бу ерда гап айнан қадоқнинг ўзи ихчамлашуви ҳақида кетяпти, асло унинг ичидаги деталлар сонини қисқартириш эмас. Юқоридаги суратда кўриб турганингиздек, қутининг ичида смартфон билан бирга қувватлагич ҳам, шаффоф ғилоф ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini’га муносиб рақибни... Redmi чиқармоқчи!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!