Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

  •   DiMaX
  •  1130
  •  28.10.2020 12:44

Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

Эсласангиз керак, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Кейинчалик улар сафига OnePlus ҳам қўшилиб, купертиноликларни калака қилган. Лекин кўп ўтмай...

ЎҚИНГ: Apple’ни калака қилган Xiaomi’нинг ўзи энди смартфон қадоғини ихчамлаштиряпти!

Булар орасидан Samsung компанияси иккинчи масхарасида ўзининг Galaxy смартфонлари олдингидек қувватлагич билан бирга етказиб берилаётганига ишора қилган эди. Лекин энди маълум бўлишича, жанубий кореялик техногигантнинг ўзи ҳам бу масала бўйича Apple ортидан кетиши мумкин.

Samsung юртидаги ОАВларнинг ёзишича, компания ўз смартфонлари қадоғини ихчамлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунда иккита вариантдан бири танланади: ё қутидан қувватлаш блоги билан бирга қулоқчин ҳам олиб ташланади, ёки зарядчик олиб ташланиб, қадоқда қулоқчин қолдирилади.

Айтиш керакки, бундай ечим барча Samsung смартфонларида қўлланмайди; зеро, арзон моделларда мазкур қадм кўпчиликка ёқмаслиги турган гап. Ҳозирча кутилаётган флагман моделлар – Samsung Galaxy S21, Galaxy S21+ ҳамда Galaxy S21 Ultra смартфонларининг жамланмаси ихчамлаштирилади.

ЎҚИНГ: Биринчи «жонли» сурат Galaxy S21 камерасининг жойлашувини кўрсатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!