Apple'нинг 8 март учун совғаси тайёр

Apple'нинг 8 март учун совғаси тайёр

Жуда кўп миш-мишлардан сўнг, Apple, ваниҳоят, 8 март куни Тошкент вақти билан 23:00 да янги тақдимот ўтказишини расман эълон қилди.

2022 йилда компаниянинг илк тадбири бўлиши кутилаётган "Peek perfomance" номли тақдимотда Apple учинчи авлод iPhone SE, iPad Air, Mac ва MacBook қурилмаларини тақдим қилиши таҳмин қилинмоқда. 

iPhone SE 3 аввалги иккинчи авлодига жуда ўхшаш бўлиши, Touch ID'га эга Home тугма, А15 чипи ва 5G тармоғига эга бўлиши мумкин. iPad Air ҳам катта эҳтимол билан 5G'ни қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Mac қурилмаларидан Apple Mac mini М1 Pro ва М1 Pro Max чипи билан жиҳозланиш эҳтимоли бор. Яна бир сўнгги қурилма 13 дюймли, М2 чипига эга MacBook Pro ҳам, шу билан бирга, iOS 15.4'нинг барқарор версияси ҳам тақдим қилиниши кутилмоқда. 

Тақдимот онлайн бўлиб ўтади ва уни сиз apple.com сайтида ёки Apple'нинг расмий YouTube саҳифасида  жонли эфирда кўришингиз мумкин бўлади. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro "қоши"нинг аниқ ўлчамлари маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!