Apple’нинг баҳорги конференцияси: 16 мартда у нималарни кўрсатмоқчи?

  •   DiMaX
  •  505
  •  20.02.2021 09:51

Apple’нинг баҳорги конференцияси: 16 мартда у нималарни кўрсатмоқчи?

Инсайдерларнинг хабар беришларича, Apple компанияси ўзининг янги маҳсулотлари намойишига бағишланган баҳорги матбуот анжуманини бу йил 16 мартга белгилаган. Хўш, купертиноликлар унда нималарни тақдим этишмоқчи?

ЎҚИНГ: Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Ушбу тадбирнинг асосий қаҳрамони янгиланган iPad mini 6 модели бўлади. 2012 йили дунё юзини кўрганидан буён iPad mini сериясининг дизайни умуман ўзгармаган. Бу гал эса iPad mini 6 тубдан янгиланган – техник таъминоти ҳам, экран ва дизайни ҳам.

Планшетнинг деярли ромсиз дисплейи диагоналига 8,4 дюймлик ўлчамда бўлиб, у корпус олд юзасининг 90% дан кўпроқ қисмини эгаллайди. iPad mini 6 ўлчамлари эса 195х126,6 миллиметрга тенг (олдингисининг габаритлари 203х134,8 миллиметрлик эди.

Ушбу ихчам айпадда оддий OLED-панеллардан юпқароқ бўлган гибрид OLED-экран қўлланади; қурилманинг дактилоскопи ҳам дисплейга интеграция қилинади. Планшетнинг «электрон юраги» сифатида эса Apple A14 процессори танланган.

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта iPhone ва iPad (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

16 март куни намойиш этиладиган маҳсулотлар орасида яна янги iPad Pro ҳам мавжуд. Инсайдерларга кўра, Apple унинг 12,9 дюймлик экранида янги турдаги – mini LED панелини қўлламоқда.

Булардан ташқари, информатор ўша куни AirTag (ёки AirTags) номли гео-брелок тақдим этилишини айтмоқда. Шунингдек, Apple Card кредит картасининг қўлланиш доираси кенгайтирилади – у кўплаб мамлакатларда ишлайдиган бўлади. Эслатиб ўтамиз, компания уни 2019 йил март ойида намойиш қилган ҳамда ўша йилнинг августида бозорга чиқарган эди.

ЎҚИНГ: iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!