Apple’нинг энг харидоргир гаджетлари ҳам коронавирусдан жабр кўряпти

  •   DiMaX
  •  489
  •  08.02.2020 10:53

Apple’нинг энг харидоргир гаджетлари ҳам коронавирусдан жабр кўряпти

Хитойда авж олиб, бошқа мамлакатларга ҳам тарқала бошлаган коронавирус туфайли технологик компаниялар ҳам зиён кўришмоқда. Дастлаб Xiaomi ўз дўконларини ёпган ва Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилган; кейин Apple ва Google’нинг ҳам дўкон ва офислари ёпилган...

ЎҚИНГ: Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

Nikkei нашрининг ёзишича, купертинолик корпорация ўта талабгир бўлган маҳсулотлари – AirPods ҳамда AirPods Pro қулоқчинларини ишлаб чиқариш кўламини кенгайтирмоқчи экан. Бироқ айни шу паллада бу иш орқага кетяпти – AirPods’лар учун бутловчи қисмларни етказиб берувчи Luxshare-ICT, Goertek ва Inventec компаниялари Хитойда карантин бошланганидан буён ёпиқ.

Ишлаб чиқарувчиларнинг қўлида ҳозирда AirPods’ларни териш учун нари борса икки ҳафтага етгулик материаллар бор. Янги бутловчи қисмларни етказиб берувчи Хитойдаги заводларнинг эса ҳали-вери очилишини кутиш қийин.

Эпидемия тарқалган ҳудудлар карантинга олингани, одамлардан бир-бирига вирус юқишининг олдини олиш учун кўплаб корхона-ташкилотлар вақтинча фаолиятини тўхтатгани маълум. Бироқ айрим компаниялар шундай шароитда ҳам, одамлар ўрнига янги технологиялар ютуқларидан фойдаланиб, иш унумдорлигини пасайтирмасдан келишмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!