Apple’нинг энг янги гаджетига ғилоф олиш шартмас – биттагина дрель бўлса бас!

  •   DiMaX
  •  714
  •  03.05.2021 14:38

Apple’нинг энг янги гаджетига ғилоф олиш шартмас – биттагина дрель бўлса бас!

Бир неча йил кутилган AirTag трекерини Apple яқинда тақдим этди ва биз уни видеоси билан эълон қилганмиз. Гаджетнинг бир донаси 29 долларга баҳоланган, хоҳловчилар тўрттасини $99 эвазига ҳам олишлари мумкин. Бироқ купертиноликларнинг зиқналигини қаранг – қадоқ жамланмасида ғилоф йўқ ва уни алоҳида харид қилишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: AirTag учун ғилоф чиқди – аксессуарнинг аксессуари смартфондан ҳам қиммат!

Apple AirTag учун оддий ғилофлар ҳам унча арзон эмас, бироқ фойдаланувчилар унинг учун алоҳида харажат қилмаслик йўлини топишди. MacRumors форуми фойдаланувчиларидан бири ушбу брелокни дрель ёрдамида тешганини, шундан кейин ҳам у ишлашда давом этганини айтди.

Шу тариқа – дрель ёрдамида бир четидан тирқиш очгач, ундан ип ўтказганча AirTag гео-брелогини исталган буюмга ёки жониворга осиб қўйса бўлади.

Тўғри, бундан сўнг ушбу аксессуар чиройли кўринмайди, аммо ғилоф учун пул сарфлаб юрмайсиз.

ЎҚИНГ: Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Табийки, бунда эҳтиёткорлик талаб этилади: брелокнинг ичида микросхемалар жойлашган қисмини эмас, балки пластикдан ишланган гардишини тешиш лозим.

Ушбу ечимнинг битта салбий жиҳати мавжуд – бунда AirTag учун Apple берган кафолат куйиб кетади, кейин расмий сервис марказларида уни текинга таъмирлаб беришмайди.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!