Apple’нинг эски касали қўзиди: у iPhone 12’ларда процессорни махсус секинлаштиряпти!

  •   DiMaX
  •  870
  •  17.10.2020 08:55

Apple’нинг эски касали қўзиди: у iPhone 12’ларда процессорни махсус секинлаштиряпти!

Куни кеча iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг AnTuTu бенчмаркидаги илк тестлари натижалари ҳафсалани қилган эди: улар тегишлича 564 899 ва 572 133 баллик натижа кўрсатган. Ҳолбуки, Android тизимли флагманларнинг сентябрь рейтингида ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДАГИ смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 баллик натижа қайд этган!

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Лекин айни шу ўн иккинчи авлод айфонларидаги Apple A14 Bionic процессори улардан аввал бу йилги iPad Air 4 планшетида қўлланган эди. Буни қарангки, унинг AnTuTu’даги текширув натижаси (қуйидаги суратда – чапда) анча баланд:

Кўряпмизки, iPad Air 4 бу бенчмаркда 660 038 балл олган, яъни самарадорлик бобида у Snapdragon 865 ва Snapdragon 865+ чипли энг тезкор смартфонлар билан бемалол беллаш олади.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

Қуйидаги диаграммада эса бултурги iPhone 11 Pro ҳамда бу йилги iPhone 12 флагман смартфонлари, шунингдек iPad Air 4 планшетида процессорларнинг бенчмаркда турли жиҳатлардан олган баллари таққослаб кўрсатилган:

Юқоридаги натижалардан битта хулоса келиб чиқяпти: A14 Bionic чипсетининг тезкорлиги iPhone 12 туркумидаги смартфонларда атайлаб пасайтирилган. Apple учун бу қилиқ янгилик эмас, лекин авваллари у янги смартфонлари сотилиши учун эскирган моделларнинг ишлашини махсус секинлаштирар эди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.