Apple'нинг сентабрдаги тақдимот санаси маълум бўлди!

Apple'нинг сентабрдаги тақдимот санаси маълум бўлди!

Apple тез орада ўзининг WWDC 2022 тадбирини ўтказиши кутилмоқда, лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, купертинолик компаниянинг сентабрдаги энг катта тақдимотига ҳам саноқли ойлар қолмоқда ва ҳар доимгидек, интернетда тақдимотдан олдин у ҳақидаги маълумотлар тарқалиб улгурди.

iDropNews нашрининг ўзининг манбаларига асосланиб хабар беришича, Apple йилнинг 37 ҳафтаси учун катта нимадир режалаштириб қўйган ва агар компания ўзининг тадбирларини сешанба кунлари ўтказишини ҳисобга олинадиган бўлса, купертиноликлар 13 сентабрда янги тақдимот ўтказади. Албатта, бу расмий маълумот эмас, лекин миш-мишлар буни тасдиқлайди.

Берилган маълумотларга кўра, тақдимотнинг онлайн ёки офлайн бўлиши ҳозирча номаълум, чунки бу COVID ҳолатларига боғлиқ. Бу ҳақидаги аниқ маълумот август ойларида чиқиши мумкин, чунки компания онлайн тақдимот қиладиган бўлса, унинг учун видеоларни шу ойда олишни бошлайди.

Тадбирда, Apple ўзининг iPhone 14 смартфонлари қаторини, AirPods Pro 2 симсиз қулоқчинларини ва янги Apple Watch 8 смартсоатлари тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro камераси смартфон орқасининг ярмидан кўпини эгаллайди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!