Apple’нинг янги рекорди: у қиймати $2 триллионга етган илк АҚШ компанияси бўлди

  •   DiMaX
  •  344
  •  20.08.2020 10:23

Apple’нинг янги рекорди: у қиймати $2 триллионга етган илк АҚШ компанияси бўлди

Биз аввалроқ Apple ва Microsoft компаниялари капиталлашуви 1,5 триллион долларга етган тарихдаги илк компаниялар бўлгани ҳақида ёзган эдик. Купертинолик корпорациянинг бозор капитализацияси аллақачон 2 триллион долларга ҳам етиб улгурди!

ЎҚИНГ: Apple ҳам, Microsoft ҳам эмас: Трамп бошқа компания TikTok’ни харид қилишини маъқуллади

Кеча – 19 август куни Apple акцияларининг нархи $467,77 га қадар кўтарилди. Натижада купертинолик корпорация капитализацияси 2 триллион долларга етган илк АҚШ компаниясига айланди.

Айтиш керакки, компания қиймат мазкур рақамда қотиб қолмайди: акциялари арзонлашса, бозор капитализацияси ҳам шунга яраша пасайиб бораверади. Лекин барибир, атиги 2 йилгина аввал Apple қиймати 1 триллионга етган эди, энди эса бу кўрсаткич икки бараварга ошди.

Дарвоқе, жаҳон миқёсида оладиган бўлсак, 2 триллионлик маррага биринчи бўлиб Саудия Арабистонининг миллий компанияси бўлган Saudi Aramco газ ва нефть гиганти эришган. Яқиндагина акциялар нархларининг ўйнаши натижасида Apple ҳатто уни ҳам қувиб ўтган ва қисқа муддатга дунёнинг энг қиммат компаниясига айланган эди.

ЎҚИНГ: Жефф Безос ташлаган беш қадам ёки Amazon қандай қилиб 1 триллион долларлик компанияга айлангани ҳақида

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!