Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!

  •   DiMaX
  •  3052
  •  21.05.2020 12:55

Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!

Хитойликлар ҳатто арзон смартфонлари қадоғига ҳам тезкор қувватлагич қўшаётган бир пайтда, iPhone 11 қадоғида атиги 5 ваттлик «қадимий» зарядчик билан чиқариляпти. Нисбатан қиммат iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделларининг қадоғида эса 18 ваттлик қувватлаш мосламаси бор, лекин барибир рақиблари билан солиштирганда буям ғариб.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 12’ларнинг нархлари айтилди: бошланғич модели iPhone 11’дан ҳам арзон!

Машҳур таҳлилчи ва инсайдер Мин-Чи Куо маълум қилишича, Apple кейинги авлод айфонларнинг жамланмасида зиқналикни ҳаддидан ошириб юборяпти. Яъни, кузда тақдим этиладиган iPhone 12’лар қадоғидан энди оддий – симли EarPods қулоқчинини ҳам олиб ташлашяпти!

«Тишланган олмали» корпорациянинг бундай йўл тутишдан кўзлаган мақсади эса сизга ҳам ёқмаслиги аниқ. Шу йўл билан у бошқа гаджетлари – қулоқчинларини кўпроқ сотишни кўзлаган. iPhone харидорлари энди мусиқа тинглаш ва бошқа мақсадлар учун қулоқчинни алоҳида сотиб олишга мажбур бўладилар.

Мин-Чи Куо фикрича, бу қадам AirPods ҳамда AirPods Pro симсиз қулоқчинларининг янада кўпроқ сотилишига олиб келади. Таҳлилчи ҳатто мазкур аксессуарларнинг бу йилги савдо ҳажми борасидаги прогнозини 80 миллиондан 93 миллион донага оширган.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.