ApplePay тизимини Ўзбекистонда жорий этиш таклиф қилинди

ApplePay тизимини Ўзбекистонда жорий этиш таклиф қилинди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида Apple компаниясининг давлат ташкилотлари билан алоқаларга масъул раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Учрашувда компания ва АКТ вазирлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, Ўзбекистонда Apple компанияси фаолиятини кенгайтириш, жумладан, жорий этилаётган 5G тармоқларида iPhone'дан фойдаланиш имкониятини йўлга қўйиш ва Appstore'да маҳаллий дастурчиларга имкониятларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Компания вакилларига келгусида мамлакатимизда ApplePay тизимини жорий этиш, Swift дастурлаш тилини оммалаштириш йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

ЎҚИНГ: 2022 йил апрел ойига кўра энг кўп сотилган смартфонлар топ ўнталиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!