Апрелда ҳам Redmi'дан янги смартфон кутаверинг

Апрелда ҳам Redmi'дан янги смартфон кутаверинг

Xiaomi бир неча кун олдин Mi 11 Pro, Mi 11 Ultra, Mi 11 Lite 5G, Mi Smart Band 6 ва Mi Mix Fold қурилмаларини тақдим қилган эди. Бироқ компания бу билан чегараланиб қолмоқчи эмас.

ЎҚИНГ: 400 долларгача бўлган смартфонлар: қайси бирини сотиб олган яхши? 

Redmi суббрендининг Маҳсулотлар бўйича директори Уанг Тенг Томаснинг ишора қилишича, апрель ойида яна янги қурилмалар намойиш қилиниши мумкин.

Weibo тармоғидаги фойдаланувчилардан бири апрелда янги смартфон чиқмаслиги ҳақида изоҳ қолдиргач, Redmi директори буни рад этиб, янги ойда янги маҳсулот тақдим қилинижаклигига ишора берди:

Фойдаланувчи: «Хайрли тонг. Апрелда янги смартфон чиқмаса керак», деб билдирган изоҳга Тенг Томас: «Сизга бу гапни ким айтди?» мазмунида жавоб берган.

Яқинда тарқалган миш-мишларга қараганда, Redmi'нинг навбатдаги смартфони Dimensity 1200 чипи билан жиҳозланиши мумкин. Ушбу чипсетни унумдорлик борасида Snapdragon 870 билан қиёсласа бўлади. Қурилманинг бошқа тахминий жиҳатлари қаторига 5,000 мАс аккумулятор, 65 Вт да қувватланиш имконияти ва айланасимон селфи камерага эга ясси OLED дисплей киради. 

Смартфон нархи эса 300—380 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi 2020 йилда қанча фойда олганини маълум қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!