“Ақлли” батарея, машина ва уй

“Ақлли” батарея, машина ва уй

ТАТУ иккинчи курс талабаси Бахт Садирбоев “ақлли” қуёш батареяси яратган бўлиб, у кун давомида қуёшнинг қайси томонда туришига қараб ҳолатини ўзгартириб туради. Агар оддий батарея табиий энергия билан суткада тўрт соат уланадиган бўлса, “ақлли” батарея ўн соат давомида қуёш нурини қабул қилади. Бу янгилик мутахассисларда қизиқиш уйғотди ва “Физика-Қуёш” институти билан ҳамкорлик эҳтимолини пайдо қилди.

“Ақлли машина” деб номланган яна бир янги қурилма автомобилга ўрнатилади. У йўлдаги кутилмаган тўсиқлар ва объектлардан ҳайдовчини огоҳлантиради. Унинг дастурий таъминотига қўшимча тариқасида объектни айланиб ўтиш, тормоз бериш, машина тезлигини автоматик пасайтириш, об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда йўл ҳолатини баҳолаш каби хизматлар киритилиши мумкин.

Шунингдек, ёш ихтирочи ва курсдошлари киборг яратишган. Унда сунъий интеллект мавжуд бўлиб, шахмат ўйнай олади ва одам сингари фикрлайди

Ихтирочиларнинг лаборатория марказида айтиб ўтилишига қараганда, ҳозирда “ақлли” уй лойиҳаси устида ишлашмоқда. Бундай уй ёнғин, сув тошиши, газ сизиши, электр туташуви сингари кутилмаган вазиятларда фалокатни ўзи бартараф этади. Ундан ташқари уй эгаси оддий мобиль телефон ёрдамида уйини бошқариш имкони юзага келади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!