Ақлли фитнес браслети ёки ақлли соат?

Ақлли фитнес браслети ёки ақлли соат?

Кеча Xiaomi компанияси Leica бренди остидаги камераларга эга Xiaomi 12S сериясидаги смартфонлари билан бирга ўзининг илк Pro вариантдаги Mi Band ақлли соатларини ҳам тақдим қилди.

Xiaomi Mi Band 7 Pro - бу смартсоат ва смартбраслет ўртасидаги қурилма бўлиб, у оддий моделлардан ўзининг 1.64 дюймли катта AMOLED дисплейи ва GPS қўллаб-қувватланиши билан ажралиб туради. Қурилманинг 326 PPI пиксел зичлигига эга экрани AOD ("always-on display", яъни "доимий ёниқ турадиган дисплей)" хусусиятини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, ушбу қурилма аввалги Mi Band 7 фитнес браслети каби доимий юрак уриш тезлигини кузатиш, уйқу мониторинги, қон-кислород мониторинги хусусиятлари ва турли машқлар режимларига эга. Қўшимчасига, у ақлли билдиришномалар, мусиқа ва камерани бошқариш, телефонинни топиш, контакциз тўловларни амалга ошириш (НФC), овозли бошқариш функсияларини ҳам тақдим қилади.

Mi Band 7 Pro соати 180 хил ички ўрнатилган юзларга эга бўлиб, унда ички ва ташқи спорт турларини ўз ичига оладиган 117 хил спорт режимлари мавжуд. Таъкидлаш жоизки, соат металл корпусга эга ва 5АТМ даражасидаги сувга чидамли ёхуд тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, у бассейнда сузишингиз мумкин (лекин чуқурликка шўнғиш тавсия қилинмайди). 235 мА/с батарея билан гаджетдан оддий фойдаланишда 12 кун, кўпроқ фойдаланишда эса 6 кунгача фойдаланиш ва уни таҳминан 1 соатда тўлиқ қувватлантириш мумкин.

Xiaomi ушбу қурилмани ҳозирда Хитой бозорларида пайшанбагача 57 доллар, ундан кейин эса 60 доллар нархда сотишни бошланган. Унинг глобал бозорга чиқарилиш/чиқарилмаслиги ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Энг кучли Xiaomi смартфони тақдим этилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!