“Ақлли соат”ни муаллақ қувватлантирадиган мослама яратилди

“Ақлли соат”ни муаллақ қувватлантирадиган мослама яратилди

Kickstarter хизматида Lift “ақлли соат”ларни симсиз қувватлаш технологиясини амалга жорий этиш ишлари муваффақиятли давом этмоқда.

Гап шундаки, бу оддий қувватлаш қурилмаси эмас. Унинг “ақлли соат”лар тақиб қўйилган аккумулятори ҳавода муаллақ турган ҳолатда ўзининг жажжи қувватлаш станцияси устида айланади. Бу қувватлаш станцияси магнит майдонига эга.

lift-2

Lift кичкина магнит док-станция, батарея ҳамда магнит ёрдамида док станция устида муаллақ турадиган учувчи қувват тошидан иборат. Унинг қувват тошида бир вақтнинг ўзида иккита “ақлли соат”ни қувватлаш мумкин. Шунингдек, мазкур док-станцияда смартфонларни ҳам қувватлаш мумкин.

Ҳозирча мазкур технология Apple Watch ва Pebble смартвочларини қувватлашга мўлжалланган.
Levitationworks компанияси қувват қурилмасидан ҳавода муаллақ турувчи стол лампаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтиб, Orb номли думалоқ шаклдаги шар-чироқни ҳам тақдим қилган.

Муаллақ қувватлаш қурилмасининг бошланғич баҳоси 199 АҚШ доллари. Orb аксессуари билан бирга эса 219 доллар. Уни етказиб бериш жорий йилнинг октябридан бошланади.

Видео тақдимотни томоша қилинг: